ХҚХҚ МИНТАҚАВИЙ ВАКОЛАТХОНАСИ РАҲБАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

2017 йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг (ХҚХҚ) Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонаси янги раҳбари Жан-Жером Касабьянкани қабул қилди.

Ж.Ж.Касабьянка Вазирга ХҚХҚ Президенти Петер Маурер имзолаган тайинлов тўғрисидаги мактубни топширди.

Суҳбат давомида 2017 йилда 25 йил тўладиган Ўзбекистон ва ХҚХҚ ўртасидаги ҳамрокликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашув чоғида ўзаро келишилган лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.